“Ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танлови ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича Низомга асосан Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан танлов эълон қилинади.

Кўрик-танловда ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлашда юқори натижаларга эришган, жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаган, жумладан, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилашда фаол иштирок этган туман (шаҳар) ҳокимликлари, давлат бошқаруви органлари, нодавлат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахслар қатнашиши мумкин.

Кўрик-танлов қуйидаги 3 та босқичда ташкил этилади:

Биринчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида июль-август ойларида;

Иккинчи босқич – вилоятлар миқёсида (биринчи босқич ғолиблари ўртасида) сентябрь-октябрь ойларида;

Учинчи босқич – республика (иккинчи босқич ғолиблари ўртасида) ноябрь ойида;

Танлов ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:

— ҳудудларда ижтимоий масалаларни муваффақиятли ҳал этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш;

—  ижтимоий ташаббуслар орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш;

—  ижтимоий ташаббус ёрдамида ҳудуддаги ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилаш;

—  мамлакатимизда ижтимоий ташаббускорликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш;

—  ижтимоий ташаббус кўрсатган иштирокчиларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи”

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” (иккинчи ва учинчи босқичларда).

Танловда қатнашмоқчи бўлганлар танлов эълон қилинган кундан эътиборан 20 кун мобайнида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятлари номига ариза берадилар.

Иштирокчилар тақдим этилган аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот

Низомнинг 6-бандига асосан ижтимоий ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, альбомлар, 15х20 см ўлчамдаги фотосуратлар ва ҳоказолар);

ижтимоий ташаббусни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик (сифати юқори, HD форматида);

оммавий ахборот воситаларида ижтимоий ташаббусни ёритишга оид чоп этилган мақолалар, телевидение ёки радиодаги чиқишларни асословчи ҳужжатлар.

 Иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этишлари мумкин.

Танловда қатнашмоқчи бўлганларнинг ҳужжатлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятлари томонидан жорий йил 1 августга қадар қабул қилинади.

Танлов ҳақида батафсил маълумот олиш учун телефонлар:

62-223-04-53,   62-223-04-36.

Ғолиб деб топилган иштирокчилар I, II, III даражали дипломлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Таржимон
Сиз неча ёшдасиз?
Календар
«    Декабр 2021    »
ДУСЕЧАПАЖУШАЯК
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Ёрдамчи теглар