ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, 4 июнь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ биринчи сессияси иш бошлади.

Сессия кун тартибидан пойтахтимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид муҳим масалалар муҳокамаси ўрин олган.  

 

Дастлаб депутатлар Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг Тошкент шаҳрида инвестиция лойиҳаларининг биринчи чоракда амалга оширилишига оид ҳисоботини кўриб чиқдилар.

 

Шунингдек, йиғилишда "Тошкент шаҳрида “Аёллар дафтари” тизими асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида"ги,"Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида"ги масалалар муҳокама этилди.



Манбаа: Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди (toshkentdeputat.uz)

Таржимон
Сиз неча ёшдасиз?
Календар
«    Январ 2022    »
ДУСЕЧАПАЖУШАЯК
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Ёрдамчи теглар