ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БЎШАБ ҚОЛГАН САЙЛОВ ОКРУГЛАРИДА ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Сайлов кодексининг 93-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
1033-сон қарорига асосан ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармасининг 2021 йил
12 майдаги 01/293А-сонли хати ва Тошкент шаҳрига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Тошкент шаҳар махсус комиссиясининг 2021 йил
12 майдаги 07-Б-21-сон баёнини инобатга олиб, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

1) Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси (кейинги ўринларда – Шаҳар сайлов комиссияси деб юритилади)нинг “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган 17-Мингўрик ва 26-Беруний сайлов округларида депутатлар сайловини ўтказиш тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2) Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган
17-Мингўрик ва 26-Беруний сайлов округларида депутатлар сайловини ўтказиш 2021 йил 20 июнь, якшанба кунига тайинлансин.

3) Белгилансинки, бўшаб қолган ўринларга сайлов эълон қилинганидан сўнг сайлов ўтказилиши белгиланган сайлов участкалари жойлашувидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 11 майдаги 0372-20-сон СанҚваМ “COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари” (кейинги ўринларда - 0372-20-сон СанҚваМ деб юритилади) асосида ушбу комиссиялар жойлашадиган биноларга тиббиёт ходимлари, жамоат тартибини ва хавфсизлигини сақлаш учун Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари масъул этиб бириктирилади.

Бириктирилган масъул ходимлар сайлов жараёнига аралашмайди ва ўзларининг зиммасидаги вазифаларни бажаради.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари сайлов ўтказилаётган бинода 0372-20-сон СанҚваМ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
1033-сон қарорида белгиланган COVID-19 короновирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва унга қарши кураш тадбирларини амалга оширилишга масъул ҳисобланади.

Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари жамоат тартибини ва хавфсизлигини сақлашга масъул ҳисобланади.

Бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказиш даврида Шаҳар сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига, сайловчиларга ҳамда бинолардаги техник ходимларига зарур дезинфекция қилиш воситалари ва ҳимоя воситалари миқдорлари бўйича эҳтиёж аниқланади ҳамда белгиланган тартибда етказиб берилади.

Сайлов эълон қилинганидан сўнг сайловга қадар бўлган давр ичида сайлов округи ҳудудида эпидемиологик вазият ўзгарган тақдирда Махсус комиссиянинг хулосасига асосан Шаҳар сайлов комиссияси томонидан сайлов тўхтатилади.

4) Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (А. Алимов), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси (М. Кудратхужаева), Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси (А. Ташпулатов), Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси (А. Рашидов), Махсус комиссия (Д. Рахимова) туман ҳокимликлари (Ш. Пўлатов, А. Муллажанов) - 0372-20-сон СанҚваМ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1033-сон қарор талаблари ҳамда ушбу қарорга қатьий риоя этилиши ва ходимлар ажратилишини таъминласин.

5) Шаҳар сайлов комиссияси (Р. Ҳакимов) бўшаб қолган ўринларга сайловларни ташкил қилиш ва уни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, 0372-20-сон СанҚваМ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1033-сон қарори ҳамда ушбу қарорга қатьий риоя этилишини таъминласин.

6) Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х. Шакиров), Тошкент молия бош бошқармаси (Л. Исматуллаев), Шаҳар сайлов комиссияси (Р. Ҳакимов) туман ҳокимликлари (Ш. Пўлатов, А. Муллажанов) билан биргаликда – халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган сайлов округларида депутатлар сайловини ўтказиш учун талаб этиладиган харажатларни Шаҳар сайлов комиссияси томонидан тақдим қилинган ҳисоб-китоблар асосида Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрлари ёки шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан Тошкент шаҳар ҳокими қарори асосида маблағ ажратилсин.

7) Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (А. Ахмаджонов), Тошкент телеканали (А. Абдусаматов) - мазкур қарорнинг оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминласинлар.

8) Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Шаҳар сайлов комиссияси раиси Р. Ҳакимов зиммасига юклатилсин.


Манбаа: Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган сайлов округларида депутатлар сайловини ўтказиш тўғрисида (toshkentdeputat.uz)

Таржимон
Сиз неча ёшдасиз?
Календар
«    Декабр 2021    »
ДУСЕЧАПАЖУШАЯК
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Ёрдамчи теглар